Муллалар орасида: Ироқнинг махфий секс савдоси - BBC Uzbek

Описание к видео Муллалар орасида: Ироқнинг махфий секс савдоси - BBC Uzbek

Би-би-сининг Ироқда олиб борган махфий суриштируви айрим шиа руҳонийлари болалар ва ёш аёлларни жинсий эксплуатация қилаётганига доир далилларни ўртага чиқарган.

Би-би-си Ньюс Араб Хизмати Карбало ва Бағдодда баъзи муллалар “лаззат никоҳи” деб аталган никоҳ воситасида қизларни эксплуатация қилаётганликларини аниқлаган.

“Лаззат никоҳи” вақтинчалик, баъзан бор-йўғи бир соат давом этадиган никоҳдир. Бу каби амалиёт Ироқ қонунларида тақиқланган бўлса ҳам, айримлар Шариат унга изн беришини айтишади.

Камерага тушган шиа руҳонийлари қизларни сотувга қўйганлар ва кичик ёшдаги қиз болалар билан қандай алоқа қилиш борасида маслаҳатлар беришган.

Уларга кўра,”лаззат никоҳи” доирасида бу бу каби алоқага рухсат этилади.

Навал ал-Мағофий тайёрлаган мана бу лавҳадаги болаларни таҳқирлаш ҳоллари кўнглингизни хира қилиши мумкин.
(Би-би-сининг махфий текшируви Ироқдаги айрим шиа муллари томонидан ёш қиз болалар ва ёш қизлар жинсий тобеликка мажбурланаётганини фош этди. Бу лавҳада болаларга нисбатан шаҳвоний зўравонлик ҳақида ҳам сўз боради ва айни ҳолат кўнгилни хира қилиши мумкин.)

Комментарии

Информация по комментариям в разработке